Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп туғилиш қайд этилмоқда?

19:48 29 Май 2025 Жамият
172 0

Иллюстратив фото

2025 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон бўйича 266 478 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган тўрт ойида республика ФҲДЁ органларида қайд этилган туғилишларнинг энг кўпи Самарқанд, энг ками эса Сирдарё вилоятида ҳисобга олинган.

Мазкур рақамларнинг ҳудудлар кесими бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 11 896 та;
  • Андижон вилояти – 23 513 та;
  • Бухоро вилояти – 12 390 та;
  • Жиззах вилояти – 11 787 та;
  • Қашқадарё вилояти – 29 792 та;
  • Навоий вилояти – 7 367 та;
  • Наманган вилояти – 22 843 та;
  • Самарқанд вилояти – 32 118 та;
  • Сурхондарё вилояти – 24 599 та;
  • Сирдарё вилояти – 6 634 та;
  • Тошкент вилояти – 20 698 та;
  • Фарғона вилояти – 30 371 та;
  • Хоразм вилояти – 12 447 та;
  • Тошкент шаҳри – 20 023 та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?