Ўзбекистонликлар саёҳат учун кўпроқ қайси давлатларга бормоқда?

12:07 08 Июнь 2025 Жамият
179 0

2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами 2 миллион 116,9 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 404,5 минг нафарга ёки 23,6 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь апрель ойларида хорижий давлатларга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Қирғиз Республикаси – 899 минг нафар;
  • Тожикистон – 388,4 минг нафар;
  • Қозоғистон – 354,9 минг нафар;
  • Саудия Арабистони – 133,6 минг нафар;
  • Россия – 93,9 минг нафар;
  • Туркия – 64,2 минг нафар;
  • БАА – 58,8 минг нафар;
  • Миср – 22,4 минг нафар;
  • Таиланд – 15,4 минг нафар;
  • Вьетнам – 11,4 минг нафар;
  • Бошқалар давлатлар – 74,6 минг нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?