Ўзбекистонлик ЙПХ ходими қўл жанги бўйича дунёда тенгсиз бўлди

Спортнинг қўл жанги тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ЙПХ ходими биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур жаҳон чемпионати Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими, сафдор Назарматов Сирожиддин 90+ кг вазн тоифасида иштирок этган.
Сафдор Сирожиддин Назарматов мазкур чемпионат доирасида беллашган барча рақибларини мағлуб этган ҳолда жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган.
«Ғалаба сўнгида у ушбу ютуқни Ўзбекистон ички ишлар тизими ходимларининг жисмоний тайёргарлик, қатъият ва ирода борасидаги юксак салоҳиятининг амалдаги исботи эканлигини таъкидлади», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг