Ўзбекистондаги МЧЖлар сони 470 мингтага яқинлашди
Фото: Иллустратив
Ўзбекистондаги МЧЖлар сони 470 мингтага яқинлашди. Бу ҳақда Статистика агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 1 сентябрь ҳолатига ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича рўйхатдан ўтган корхоналар сонининг энг кўп қисми масъулияти чекланган жамиятлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 % га ўсган. Хусусан, ҳозирда 469 минг 647 та масъулияти чекланган жамият рўйхатга олинган.
Статистика агентлигинг сўнгги беш йилнинг мос даврларидаги динамикани қуйидагича тарифлаган. 2020 йилда МЧЖлар сони 267 минг 511 та ташкил этган бўлса, 2021 йилда 327 минг 951 тани ва кейинги йил 368 минг 945 тани ташкил этган.
Ўтган йили бу сон 429 минг 124 ни ташкил этган бўлса, 2024 йил ҳолатига кўра бу 40 минг 523 тага кўпайган.
Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг