Таиландда ярим асрдан кейин кундузги спиртли ичимлик савдосига қўйилган тақиқлар бекор қилинди

09:47 04 Декабрь 2025 Дунё
117 0

Таиландда кундуз куни спиртли ичимликлар сотишга қўйилган чекловлар бекор қилинди, деб хабар берди Thai PBS World.

Бундай қарор туризм соҳаси вакиллари ҳамда бар эгалари норозилиги ортидан қабул қилинган. Уларнинг фикрича, 1972 йилдан бери амал қилиб келаётган чекловлар бизнесга тўсқинлик қилиб, айниқса мавсумдан ташқари даврда даромадларни камайтирган.

Эндиликда тегишли лицензияга эга муассасалар спиртли ичимликларни 11:00 дан 00:00 гача, шу жумладан илгари тақиқланган 14:00–17:00 оралиғида ҳам сотиши мумкин.

Шунингдек, ресторан ва бар мижозлари, агар ичимликни 00:00 гача харид қилган бўлса, уни муассаса ичида 01:00 гача истеъмол қилиш ҳуқуқига эга. 00:00 дан бошлаб оммавий жойларда спиртли ичимлик истеъмол қилиш тақиқланади, лицензияга эга муассасаларда эса 01:00 дан кейин ичиш мумкин эмас.

Чекловларнинг бекор қилиниши олти ойлик синов даври учун жорий этилди. Бу муддат тугагач, ҳукумат ўзгаришларнинг таъсирини баҳолаб, кейинги чораларни белгилайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер