Ўзбекистонда футзал федерацияси ташкил этилди

Фото: ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси муассислигида Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди, дея хабар бермоқда федерация матбуот хизмати.
26 декабрь куни федерациянинг тақдимот маросими ўтказилди. Унда ЎФА президенти Абдусалом Азизов сўзга чиқиб, футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон муваффақиятсиз иштирок этгани ва бу футзални ривожлантириш зарурлигини кўрсатиб берганини таъкидлади.
Тадбирда 2025 йилдан эътиборан фаолиятини бошлайдиган Ўзбекистон футзал федерацияси президенти этиб тадбиркор,BMB Holding кузатув кенгаши раиси Бекзод Акмалович Маматқулов номзоди маъқулланди.
Шунингдек, Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раиси Азиз Акбаржонов Азизжон ўғли федерация вице-президенти, BMB Holding ходими Маъруфжон Абдуллаев эса бош котиб этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон футзал ассоциацияси 2004 йилда ташкил этилиб, 2017 йилда тугатиб юборилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг