Ўзбекистон ва Испания парламентлараро ҳамкорлик гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 1 декабрь куни Ўзбекистон ва Испания парламентлараро гуруҳининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва парламентлараро мулоқотни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик фаоллашиб бораётганлиги, инфратузилма, саноат ва инновация йўналишларида ҳамкорликда 800 млн доллар миқдорида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўртасида 32 та қўшма лойиҳа амалга оширилаётганлиги, ўтган йили Испаниядан Ўзбекистонга 23,6 минг сайёҳ ташриф буюргани алоҳида таъкидланди.
Парламентлараро мулоқот ўзбек-испан муносабатларининг муҳим асоси эканлиги қайд этилди ҳамда долзарб таклифлар илгари сурилди.
Икки мамлакат парламентлари тегишли қўмиталари ва комиссиялари делегациялари иштирокида қонунчилик соҳасида мунтазам фикр ва тажриба алмашиш амалиётини жорий этиш, парламентлараро ҳамкорликнинг қўшма режаларини ишлаб чиқиш, Ёшлар парламентини ривожлантириш бўйича тажриба ўрганиш, қишлоқ хўжалиги, сувни тежовчи технологиялардан фойдаланишда ҳамкорлик олиб бориш шулар жумласидандир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг