Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат

17:03 01 Февраль 2026 Дунё
1269 0

Фото: Getty Images

Сурияда қочқин қизнинг тўй маросими, Италияда ер силжиши туфайли юзага келган хавф ва “Тайпей 101” биносини ҳимоя воситаларисиз забт этган скалолаз — якунланаётган ҳафтада дунё бўйлаб турли воқеаларнинг шиддати, инсонларнинг жасорат ва муаммоларга қарши туриши фотосуратларда жамланди.

Қуйида дунёдаги энг машҳур фотожурналистлар томонидан суратга олинган энг диққатга сазовор лаҳзаларни кўришингиз мумкин:

Миннеаполис, Миннесота, АҚШ

Фото: Октaвио Джонс/AFP/Getty Images

Миннеаполисда ўтказилаётган очиқ мулоқотда АҚШ вакили Илҳан Омарнинг юзига номаълум модда сепиб юборгандан эркак зарарсизлантирилмоқда.

Миннеаполис, Миннесота, АҚШ

Фото: Керем Юцел/AFP/Getty Images

Иммиграция хизмати агенти томонидан 37 ёшли АҚШ фуқароси Алекс Жеффри Претти отиб ўлдирилиши ортидан шаҳар аҳолиси норозилик намойишига чиқди. Суратда федерал агент намойишчиларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ тўпчасини улоқтирмоқда.

Ғарбий Қўрб, Фаластин

Фото: Зайн Жаафар/AFP/Getty Images

Рамалла яқинидаги Кафр Акоб қишлоғидаги ҳарбий рейд пайтида фаластинлик оила Исроил хавфсизлик кучлари томон одимламоқда.

Ғазо, Фаластин

Фото: Эйад Баба/AFP/Getty Images

Фаластинлик болалар марказий Ғазодаги Нусейрат қочқинлар лагерида вайрон бўлган бинолар яқинидаги майдондан гул термоқда.

Киев, Украина

Фото: Олександр Магула/AFP/Getty Images

Украина фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари Киевдаги ҳаво ҳужумидан кейин юз берган ёнғинни ўчириш учун ҳаракат қилмоқда.

Лима, Перу

Фото: Эрнесто Бенавидес/AFP/Getty Images

Перуда президент Жозе Жерининг истеъфосини талаб қилаётган Z авлод намойишчиларидан бири полициячиларнинг кескин қаршилигига дуч келмоқда.

Қамишли, Сурия

Фото: Бадерхан Ахмад/AP

Қамишлидаги мактаб синфхонасида Шимолий Суриядаги ал-Табқа шаҳаридан қочиб чиққан келиннинг тўй маросими бўлиб ўтмоқда. Ушбу мактаб жанговар ҳаракатлардан кейин бошпана сифатида фойдаланилмоқда.

Нисчеми, Италия

Фото: Фабриццио Вилла/Getty Images

Сицилия оролидаги Нисчеми қишлоғида ер силжиши (ёрилиб қулаши) юз берди. Чуқурлик кенгайиб бораётгани қишлоқнинг тарихий марказини хавф остига қўймоқда.

Журм, Афғонистон

Фото: Омер Абрар/AFP/Getty Images

Афғонистонликлар тоғ чўққисидан туриб, бузкаши мусобақасини кузатмоқда (Бузкаши — ушбу мамлакатдаги анъанавий спортлардан бири ҳисобланади).

Тайпей, Тайван

Фото: Риччи Б. Тонго/EPA

Америкалик скалолаз Алекс Хоннольд Осиёнинг энг баланд биноларидан бири саналган “Тайпей 101” кўп қаватли биносини ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз забт этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?