Маск: Ойда илк шаҳар 10 йил ичида пайдо бўлиши мумкин

11:06 09 Февраль 2026 Дунё
277 0

Америкалик миллиардер Илон Маск Ойда илк шаҳар 10 йилдан кам муддат ичида пайдо бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтирди.

SpaceX раҳбарининг айтишича, компания ушбу мақсадни ўзи учун энг устувор вазифалардан бири деб билади.

«SpaceX ўз эътиборини Ойда ўз-ўзини ривожлантира оладиган шаҳар қуришга қаратди. Чунки бу мақсадга 10 йилдан кам вақт ичида етишишимиз мумкин. Марс ҳолатида эса бунга 20 йилдан ортиқ вақт талаб этилади», — деди тадбиркор.

Маск қўшимча қилишича, Марсга парвоз қилиш имконияти ҳар 26 ойда бир марта очилади ва саёҳат тахминан ярим йил давом этади. Ойга эса ҳар 10 кунда бир парвоз уюштириш мумкин бўлиб, учиш вақти икки кунни ташкил қилади.

Шу билан бирга, Маск SpaceX Марсда ҳам шаҳар қуришга интилишини таъкидлаб, ушбу йўналишдаги ишлар тахминан 5–7 йилдан сўнг бошланишини билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?