Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилади
Россияда 1 мартдан бошлаб иш берувчилар ҳудудда хорижий ишчи кучини жалб этишга чекловлар жорий этилган тақдирда, мигрантларни қонунга мувофиқ равишда ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Бунга қадар Россия Федерацияси Меҳнат кодексида хорижий фуқаро билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари қаторида фақат федерал даражада жорий этилган чекловлар назарда тутилган эди.
Эндиликда мазкур рўйхатга ҳудудий ҳокимият қарорлари ҳам қўшилди, — дейилади хабарда.
Қонунга илова қилинган тушунтириш хатида қайд этилишича, 2025 йилда бундай чекловлар Москва вилояти, Краснодар ўлкаси, Новгород ва Нижегород вилоятларида жорий этилган. У ерларда ҳудудий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида патент асосида ишлайдиган хорижий фуқароларни айрим фаолият соҳаларига жалб этиш тақиқланган.
Шу пайтга қадар иш берувчилар икки томонлама хавф остида қолган: бир томондан, чекловларга риоя этмагани учун 1 миллион рублгача жарима ёки фаолиятни тўхтатиб қўйиш хавфи мавжуд бўлган; иккинчи томондан эса хорижий ходимни ишдан бўшатиш қарори қонунга хилоф деб топилиши ва барча ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Янги қонун мазкур бўшлиқни бартараф этади, — дея таъкидлади ТАСС.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг