Ўзбекистон-Хитой: қамишдан ДСП ишлаб чиқарилади

Бугун “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси кўмагида қамишдан ДСП ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича Хитойнинг “Panjin Jijia” Co LTD компанияси ва “Toshkent Plast Polimer” МЧЖ ўртасида инвестиция келишуви имзоланди. Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати хабар берди.
Шартномадан йирик лойиҳани амалга ошириш учун қулайлик ва имкониятлар яратиш, ҳамкорликда янги турдаги қурилиш материалини ишлаб чиқариш ва бир қанча ташкилий масалалар ўрин олган.
Қамишдан ДСП ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 45 млн. АҚШ доллари бўлиб, эътиборлиси тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинади. Шартномага кўра, мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади. Бунинг учун Мўйноқ тумани “Тикузик” ҳудудида 50 гектар ер ажратиш кўзда тутилган. Янги барпо этилиши кутилаётган завод йилига қамишдан 200 000 метр куб экологик тоза, инсон саломатлигига хавфсиз, сифатли ДСП ишлаб чиқаради. Шунингдек, лойиҳада мазкур қамишдан тайёрланган маҳсулотдан замонавий мебеллар тайёрлаш ҳам режалаштирилган. Бунинг учун завод сўнгги русумдаги техника ва технологиялар билан жиҳозланади. Эътиборлиси, корхона ишга туширилгач бу ерда юзлаб янги иш ўринлари яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг