Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат конференциясида иштирок этмоқда

19:02 28 Май 2018 Сиёсат
1441 0


Шу кунларда Женевадаги Халқаро 107-меҳнат конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу халқаро анжуманда меҳнат соҳасидаги ижтимоий мулоқот ва меҳнат бозоридаги гендер тенглиги сингари долзарб масалалар муҳокама қилинади. 
Маълумки, Ўзбекистонда аҳоли учун лойиқ меҳнат шароитларини яратиш бўйича кескин чоралар амалга оширилмоқда. 

Анжуманда Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат ташкилоти билан ижтимоий меҳнат муносабатлари соҳасида тўпланган иш тажрибаси тўғрисида маълум қилиши белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?