Ўзбекистон Афғонистонга Қурбон ҳайити муносабати билан 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

16:24 05 Июнь 2025 Жамият
209 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан халқимизнинг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида «Қурбон ҳайити» (Эид ал-Адҳа) муносабати билан Афғонистон аҳолисига 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари Балх вилоятига етказилди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳридаги «Астрас» компанияси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис, шунингдек, икки томон расмийлари иштирокида топширилган.

Шунингдек, мазкур инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.

«Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?