Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон Индонезияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Фото: ЎФА
Бугун, 16 февраль куни Хитойнинг Шинжен шаҳрида футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси индонезиялик рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.
«Оқ бўрилар» мазкур ғалаба орқали очколари сонини 6 тага етказиб олди ва «C» гуруҳида 2-ўринни эгаллади. Бу Фарҳод Нишонов бошчилигидаги жамоанинг муддатидан олдин мусобақа чорак финалини нақд қилганини англатади.
Вакилларимиз учинчи тур ўйинларини 19 февраль куни гуруҳ етакчиси Эронга қарши ўтказади. Ҳозирча эронлик ёшлар ҳам гуруҳда 6 очко тўплаган, бироқ улар тўплар нисбати бўйича Ўзбекистонни ортда қолдирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг