Одам ташиш такси хизматида олд ўриндиқда йўловчи олиш мумкинми? Йўқ бўлса, сабаби нима?

16:37 06 Октябр 2020 Жамият
1341 0

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков ушбу саволга жавоб қайтарди:

— Бундай ҳолат карантин қоидаларини бузиш ҳисобланади.

Республика махсус комиссиясининг 45-сонли баённомасига асосан, йўналишсиз таксиларда йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчиларни ташиш тақиқланади), автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?