Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Президентнинг «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–190-сон Фармони қабул қилинди.
Фармондан кўзланган асосий мақсад этиб, касбий таълим ва касбга ўқитишда бошқарув тизимини такомиллаштириш орқали ягона ёндашув асосида касбга ўқитиш, илғор хорижий тажрибаларни самарали жорий этиш ва халқаро стандартларга мос бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш белгиланди.
Ҳужжат билан, Касбий таълим агентлиги ташкил этилди.
Касбий таълим фаолиятини давлат таълим стандартлари асосида ташкил қилган техникумлар ва ўқув курслари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат (диплом, сертификат) Агентлик томонидан берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида Касбий таълимни ривожлантириш ҳудудий тадбиркорлар кенгашлари ташкил этилади.
Кенгаш таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади ҳамда унинг таркибига ҳудуддаги йирик тадбиркорлик субъектлари, иш берувчи ташкилот ва корхоналар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киритилади.
Шунингдек, қуйидаги тизим ва таълим ташкилотлар Касбий таълим агентлигига ўтказиш орқали қайта ташкил этилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг:
• Профессионал таълимни ривожлантириш институти — Касбий таълимни ривожлантириш институти сифатида;
• Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш маркази — Касбий таълим моддий-техника таъминоти маркази сифатида;
• Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари — Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълим бошқармалари сифатида;
• Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси ҳамда техникумлар.
Бундан ташқари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги касбий кўникмалар марказлари ва уларнинг филиаллари техникумлар сифатида қайта ташкил этилиб, Агентлик тизимига ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг