Президент Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровнинг табрикномасига жавобан мактуб йўллади
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга унинг Самарқандда ЮНEСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиши муносабати билан йўллаган табрикномасига жавобан мактуб йўллаб, Қирғизистон томони ушбу тадбирга нуфузли делегациясини юборгани учун миннатдорлик изҳор этди.
«Мазкур халқаро форумнинг қарийб қирқ йил ичида илк бор ЮНEСКО Бош қароргоҳидан ташқарида, қадимий ва улуғ Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани — Марказий Осиё минтақасининг умумий муваффақияти, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора ортиб бораётганидан далолат эканига доир илиқ фикрларингиз биз учун жуда қадрли.
Конференция доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар ҳамда қабул қилинадиган қарорлар таълим, фан ва маданият соҳасида глобал ҳамкорликнинг янги уфқларини очиши, ўзаро дўстлик ва ишонч муҳитини янада мустаҳкамлашига доир фикрларингизга тўлиқ қўшиламан.
Ишончим комилки, ўртамиздаги чин қардошлик ришталари тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бўлажак олий даражадаги мулоқотларимиз эса стратегик шериклигимизни янада юксак босқичга кўтаришга хизмат қилади», — дейилади мактубда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг