Шавкат Мирзиёев ва Александр Стубб Қўшма баёнотни имзолади
Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб Қўшма баёнотни имзоладилар.
Етакчилар ҳузурида турли йўналишларда, шу жумладан:
• савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш;
• фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорлик;
• геология фанлари, геологик қидирув, фойдали қазилмалар ва ер ости сувларини излаш ҳамда кончилик соҳаларидаги ҳамкорлик;
• рақамли трансформация, инновациялар ва рақамли ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
• ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик;
• мактабгача ва мактаб таълими тизимига рақамли таълим платформасини жорий этиш бўйича ҳамкорлик;
• таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик;
• рақамлаштириш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги фан-таълим салоҳиятини ошириш;
• иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг