Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
ТАСС хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Корея яриморолида узоқ йиллардан бери давом этаётган можаро ва расмий уруш ҳолатига якун ясашга ваъда берди.
«Биламан, сиз Корея яриморолида ҳали ҳам расмий равишда уруш ҳолатидасиз, аммо бу масалани ҳал этиш учун нималар қилиш мумкинлигини кўрамиз», — деди Трамп Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён билан учрашувда.
АҚШ етакчиси ушбу масалада Жанубий Корея президенти жамоаси ҳамда бошқа манфаатдор томонлар билан «жуда жиддий ишлашини» таъкидлади.
«Кўрамиз, балки оқилона бир ечим топишимиз мумкин», — дея қўшимча қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Корея уруши 1950 йил июнида бошланган. 1953 йил июлида 38-параллель чизиғида жойлашган Панмунжом қишлоғида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим имзоланган. Шу билан 248 километр узунликдаги демаркация чизиғи ташкил этилган. БМТ контингенти ҳанузгача Жанубий Корея ҳудудида бўлиб, сулҳ шартларига риоя этилишини назорат қилади ва демилитаризация зонаси хавфсизлигини таъминлайди. Шу пайтгача Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида тўлиқ тинчлик шартномаси имзоланган эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг