Жорий йилда адабиёт бўйича Нобель мукофоти ўрнига бошқа соврин берилади

16:27 03 Июль 2018 Дунё
3705 0
Фото: fashionlikbez.com

Бу йил адабиёт бўйича Нобель мукофоти ҳеч кимга берилмайди. Бироқ Швеция Академияси ўз муассасаси атрофида кузатилаётган машмашага норозилик белгиси сифатида ўзининг муқобил мукофот версиясини яратмоқчи. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Бинобарин, швед ёзувчилари, актёрлари, журналистлари ва бошқа арбоблардан иборат юздан ортиқ киши Янги Академия тузишди ва анъанавий тарзда Нобель соврини тақдим этиладиган куз фаслида ўзларининг муқобил мукофотларини топширишга келишиб олишди.

Гап шундаки, яқинда шоира, Швеция Академияси аъзоси Катарина Фростенсоннинг турмуш ўртоғи 71 ёшли фотограф ва театр режиссёри Жан Клод Арн адабиёт бўйича Нобель мукофотининг бўлажак лауреатлари, қолаверса, Академиянинг бўлажак аъзолари исми-шарифларини маҳаллий ОАВ орқали ошкор қилиб юборган эди.

Шундан сўнг уч нафар ёзувчи бундан норози бўлиб, Академиянинг доимий аъзоси даражасидан воз кечган, мазкур ташкилотнинг доимий котиби Сара Даниус ҳам ўз лавозимини тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу машмаша бошқа йўналишлардаги Нобель мукофотларини топшириш жараёнларига таъсир ўтказмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?