Нидерландияда 8 ёшли хакер даркнетда ўқ отар қурол сотиб олган

19:37 05 Январь 2024 Дунё
528 0

Хабарларга кўра, Нидерландия фуқароси Барбара Геменнинг 8 ёшли ўғли Интернет орқали пул тўламасдан турли хил товарларга буюртма бериб, яшаш уйига олиб келтира бошлаган. Боланинг бу ҳаракати аввалига пицца каби таомларларни буюртма қилиш орқали зарарсиз ҳисобланган эди.

Аммо, кўп ўтмасдан болакай даркнет орқали буюртма бериб, ҳақиқий жанговар ўқотар қурол, яъни AК-47 автоматини ўқ дорилари билан бирга яшаш уйига етказиб берилишига эришган.

Геменнинг сўзларига кўра, ўғли охирги пайтларда кечаси уйғониб, компьютер қаршисида куну тун ўтирадиган бўлган ва доим стрессда, жиззаки бўлиб қолган. Шундан сўнг, она ўғлини хакерлар гуруҳи билан ишлаганлигини билиб қолганини айтган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер