Президент Олимпиадасининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун мамлакатимизда илк бор ўтказилган Президент Олимпиадасининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мусобақа ғолиблари, совриндорлари ва барча иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирди.
Қутловда таъкидланишича, саралаш босқичларида иштирок этган 100 мингдан зиёд ёшлар орасидан финалгача етиб келган қарийб 3 минг нафар энг иқтидорли спортчиларимизнинг беллашувларини бутун халқимиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатди. Эришилган ғалабалар, рекорд натижалар Янги Ўзбекистонда юксак салоҳиятли олимпия захиралари етишиб келаётганидан далолат беради.
Ёш чемпионларимиз намойиш этган ирода ва маҳорат келгусида Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида янада баланд кўтаришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Табрикда саралаш ва финал босқичларини юксак даражада ташкил этган ҳудудлар раҳбарлари, вазирлик ва идоралар, спорт федерациялари, ўқув муассасалари жамоалари, волонтёрлар ва спорт мухлисларига миннатдорлик изҳор этилди.
Президентимиз қутловида спортчиларга келгуси мусобақаларда янада ёрқин ғалаба ва натижалар тиладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг