Навбаҳорда 66 йиллик мактаб янги қиёфа касб этди

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навбаҳор туманининг Қизилой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 20-сонли умумтаълим мактаби 1958 йилда хўжалик ҳисобидан қурилган бўлиб, бир қаватли иншоот ва мослаштирилган синфхоналаридан иборат эди.
— Орадан эллик уч йил ўтиб, 2011 йилда таълим даргоҳимиз давлат дастур асосида реконструкция қилиниб, мослаштирилган бино ўрнида икки қаватли 210 ўқувчи ўринли мактаб қурилди, — дейди мактаб директори Ваҳоб Санақулов. — Мактабимизда 400 нафарга яқин ўқувчи ўқиётганлиги сабаб, таълимни икки сменада ташкил этишга мажбур эдик. Табиийки, бу ўқувчи ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, турли тўгараклар фаолиятини йўлга қўйишда имкониятларимизни бир қадар чеклар эди.
Мактабда жорий йилнинг инвестиция дастури асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддилари ташаббуси билан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Яъни, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 860 млн. сўм маблағ эвазига 220 ўринлари қўшимча бино қурилиб, ўқувчи ўринлари сони 430тага етказилди. Бугунги кунда мактабда 390 нафар ўқувчи таълим олаётганлигини инобатга олсак, яқин йилларда мактабга икки сменага ўтиш тизими таҳдид солмаслиги ойдинлашади. Энг муҳими, мактаб мутлақо янги ўқув қуроллари билан жиҳозланиб, бир қатор тўгараклар фаолияти жонланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг