«Микрокредитбанк» АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтгани маълум бўлди
Архив фото
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан навбатдаги ўрганишлар ўтказилди.
«Микрокредитбанк» АТБ, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳамда «Туронбанк» АТБ ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларнинг 148 нафар бошқарув ходими 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Жумладан, «Микрокредитбанк» АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида ҳамда «Туронбанк» АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтган.
Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича Агентлик томонидан мазкур банкларга тақдимномалар киритилди.
Ўз навбатида, банклар томонидан тақдимномалар танқидий муҳокама қилинган ҳолда тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунларида давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг