Марғилонда миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган «Олтин ипак карвонсаройи» туристик марказида «Миллий либосларимиз қадриятимиз безаги» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган тадбирда халқимизга хос қадри абад қадриятлар намоён этилди.
Маълумки, ипакчилар шаҳри Марғилонда азалдан миллий ҳунармандчилик, маданият ва санъат яхши ривожланган. Кўҳна кентда ҳунармандчилик, хусусан, атлас ва адрас, каштачилик, чеварчилик каби асл қадриятлар ривожланишининг ўзига хос тарихи бор. Тадбир доирасида бўлиб ўтган самимий мулоқотда бугунги кунда юртимизда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Марғилоннинг машҳур ҳунармандлари, ибратли оилалари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Марғилоннинг камалак рангларда товланувчи миллий матоларидан яратилган либослар кўргазмаси ўтказилди.
Ўз навбатида шу куни ишсиз ва «Аёллар дафтари»да турган оила бекаларига шаҳардаги тадбиркорлик субъектларида мавжуд бўш иш ўринлари таништирилиб, 11 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шу куни Марғилон шаҳар Маданият марказида шаҳар аҳли учун концерт дастури ҳам намойиш этилди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг