Малиначилик – маҳалла драйвери
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Айни пайтда Қувасой шаҳрининг «Боғбон» МФЙ ҳудудидаги 1 минг 432 та хонадонда 5,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Боғдорчилик, чорвачилик, малиначилик, умуман, томорқа хўжалигидан унумли фойдаланиш маҳалла драйвери сифатида белгиланган. Маҳаллада 30 га яқин боғдорчилик фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Санобархон Акбарованинг қайд этишича, биргина жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудда 14 та оилага истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун 214 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиб берилди. «Бизнесни ривожлантириш банки»нинг имтиёзли кредити эвазига 8 та тадбиркорлик лойиҳаси учун 800 миллион сўм ажратилиши таъминланди.

Бугунги кунда маҳалланинг Тонг кўчасида жойлашган 320 та хонадон малиначиликка ихтисослаштирилиб, йилига икки маротаба ҳосил олинмоқда. Томорқа миришкорлари янги малина навларини маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш, кўчатчиликни йўлга қўйиш бўйича ҳам изланишлар олиб бормоқда.
— Маҳалла ҳудудидаги 30 сотих бўш ер майдонни ўзлаштириб, «Ширин малина боғлари» ишлаб чиқариш кооперациясини ташкил этдик,—дейди кооперация раҳбари Мавлуда Мадиёрова.—Натижада 5 та доимий ҳамда 20 та мавсумий иш ўрни яратилди.

Малиначилик соҳасида иш билан банд бўлган битта оиланинг йиллик ўртача даромади 45–50 миллион сўмни ташкил этади. Ҳозирда малиначилик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги аҳоли хонадонларига кооперация томонидан кўчатлар етказиб берилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг