Маймун чечаги бўйича глобал фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги бўйича глобал фавқулодда ҳолат бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақида ССВ ахборот хизмати хабар берди.
2024 йилнинг август ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси маймун чечаги (Мпох) эпидемиясини Африка минтақаси бўйлаб глобал фавқулодда ҳолат, деб эълон қилганди.
Бир йилдан кўпроқ вақт давомида мазкур қўмита аъзолари мавжуд эпидемиологик вазиятни мунтазам таҳлил қилиб борган ва куни кеча бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда «Мпох» эпидемияси бўйича глобал фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилинган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебреесуснинг билдиришича, ушбу қарор эпидемия ўчоқлари ҳисобланган Конго Демократик Республикаси, Бурунди, Сьерра-Леоне, Уганда каби давлатларда касалланиш ҳамда ўлим ҳолатлари кескин камайгани билан боғлиқ.
Шунингдек, бугунги кунга келиб, мутахассислар ушбу вируснинг юқиш йўллари ва хавф омилларидан яхши хабардор экани ҳам фавқулодда ҳолатнинг бекор қилинишига сабаб қилиб кўрсатилган.
Маълумот учун, ўтган йиллар давомида маймун чечаги 100 дан ортиқ мамлакатларда аниқланган бўлиб, жами 128 минг нафарга яқин кишига мазкур касаллик ташхиси қўйилган. Улардан 283 нафари хасталик оқибатида вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг