“Ливерпуль” чемпионлар лигасини ғалаба билан бошлади

Кеча, 17 сентябрь куни УЕФА чемпионлар лигаси мусобақасида 1-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Арне Слот бошчилигидаги "Ливерпуль" ўз майдонида "Атлетико Мадрид" жамоасини қабул қилди.
Учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 2-дақиқасида Муҳаммад Салаҳ ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, "Ливерпуль" ҳимоячиси Андре Робертсон орадаги фарқни 2 тага етказди.
Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда "Атлетико" аъзоси Маркос Льоренте ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасида эса Маркоснинг ўзи ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.
90+2 дақиқада "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил Ван Дайк жамоасига ғалаба тақдим этган голни киритди. Шу тариқа ўйин 3:2 ҳисобида якунилди.
Ўйиндан сўнг, "Sofascore" портали ғалаба голини киритган Ван Дайкнинг ўйинини 9,1 баллга, мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салахнинг ҳаракатларини эса 9,2 баллга баҳолади.
Маълумот учун, "Ливерпуль" кейинги ўйинини 20 сентябрь куни ўтказади. Ўша куни Арне Слот бошчилигидаги жамоа Ливерпуль шаҳри дербисида азалий рақиби "Эвертон"ни қабул қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг