Коронавирусга қарши янги дори воситаси яратилди

22:12 05 Март 2022 Жамият
1338 0

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти фармацевт ва фармаколог олимлари ҳамкорлигида табиий ва минерал манбалар асосида биотехнологик ва кимёвий синтез усули билан кўп компонентли «Антиковир» дори воситаси яратилди. 

Клиникагача ва клиник текширувларда препаратни коронавирус инфекциясини ҳужайралар ичига киришининг олдини олиш, вирусга қарши самарали таъсир кўрсатиши ва гуморал иммунитетни ошириши аниқланди.

«Антиковир» компонентлари антикоагулянт, антиоксидант, цитопротектор ва иммун тизимини стимулловчи ҳамда бактериялар ва вирусларга қарши фаолликни таъминлайди. 

Клиник текширувларда препаратнинг ножўя таъсирлари кузатилмади, 92 фоиз беморларда юқори самарали таъсири аниқланди. 

Дори воситасининг товар белгиси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2020 йил 13 ноябрда рўйхатга олинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 14 февралда вируслар, жумладан, CОВИД-19 вируси билан чақирилган коронавирус инфекцияси, постковид синдромини даволаш ва профилактика қилиш воситаси сифатида рўйхатга олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?