Хитой компанияси Тошкентдаги каналлар қирғоқларини тартибга келтиришда иштирок этади

15:07 14 Ноябрь 2018 Жамият
1282 0

Фото: tashkentnews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимиятида Хитойнинг “China Metallurgical Construction Engineering Group Co. Ltd” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Компания вакиллари Тошкент шаҳридаги магистрал каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ўзаро манфаатли ташаббуслар билдириб, мазкур каналларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларида қатнашиш ниятини билдиришди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи каналларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари лойиҳалари билан танишиб, ўз навбатида Хитойда жойлашган банклар орқали ушбу лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун ушбу компания дунёдаги энг кучли 500 та компаниялар рўйхатига кирган бўлиб, ҳозирги кунда дунёнинг 60 % ҳамда Хитойнинг 90 % пўлат маҳсулотларини етказиб беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?