Ўзбекистон U17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномаси эълон қилинди
Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган якуний таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифасида хабар берилди.
Мусобақада қатнашадиган футболчилар рўйхати қуйидагича:
Иброҳим Шокиров, Неъматуллоҳ Рустамжонов, Баҳодир Избосканов, Қаҳрамон Турғунов, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баҳодирхонов, Амирхон Мурадов, Миразиз Абдукаримов, Садриддин Ҳасанов, Абдусамад Саидов, Нурбек Сарсенбаев, Муҳаммад Ҳабибуллаев, Сайфиддин Содиқов, Абдулмалик Анваров, Беҳруз Саидмуродов, Муҳаммадали Мусахонов, Азизбек Абдумўминов, Жамшидбек Рустамов, Абубакир Шукуруллаев, Азизбек Эримбетов, Асилбек Алиев.
Маълумот учун, аввалроқ Осиё чемпионати финалида қизил карточка олган Нурбек Сарсенбаев Жаҳон чемпионатига жалб этилмаслиги ҳақида маълумот тарқалган эди. Бироқ, бош мураббий Ислом Исмоилов қорақалпоғистонлик ёш ҳужумчини якуний рўйхатга киритишга қарор қилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичини якунлаб, жаҳон майдонида мамлакат шарафини ҳимоя қилишга ҳозирланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг