Россияда WhatsApp ва Telegramʼга рўйхатдан ўтиш чекланмоқда
«Код Дурова» нашрининг хабар беришича, Россияда Telegram ва WhatsApp мессенжерларининг янги фойдаланувчиларига рўйхатдан ўтиш учун керакли СМС ва қўнғироқлар юборилмаяпти.
Манбага кўра, россиялик мобил операторларга Telegram ва WhatsAppʼнинг техник пудратчилари томонидан юбориладиган СМС ва қўнғироқларни узатишни тўхтатиш талаби қўйилган.
«СМС хабарлари айрим ҳолларда етиб келмоқда, бироқ улар барча россиялик рақамларга бормаяпти», — дейилади хабарда.
Маълумки, Россияда Telegram ва WhatsApp мессенжерларининг фаолияти аллақачон қисман чекланган. Сўнгги ойлар ичида фойдаланувчилар алоқа узилишлари ва техник носозликларга дуч келганини ҳам билдирганлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг