Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади

15:44 31 Декабрь 2025 Ҳужжатлар
525 0

«Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–398-сон, 30.12.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълум қилди.

Қарорга кўра, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

  • умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
  • таълим, тиббиёт ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар, ўқув ва тиббий анжомлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш;
  • бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер