Институтнинг янги ўқув мажмуаси фойдаланишга топширилди

Термиз давлат педагогика институтининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди. “Янги Ўзбекистон” массивида барпо этилган ушбу бино замонавий архитектура ечими, илғор технологиялар ва қулай таълим муҳити билан ажралиб туради.
Умумий қиймати 41 миллиард сўмдан зиёд бўлган бино 1 минг 500 нафар талабани сиғдира олади. Янги ўқув мажмуаси талабаларнинг сифатли билим олиши учун кенг имконият яратиб, институт фаолиятига ҳам янги суръат бағишлайди.
Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, бу каби бунёдкорлик ишлари мамлакатимизда олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва ёшларга муносиб таълим шароитларини яратишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.
Энг муҳими, бу бинода келажак ўқитувчилари, ватанпарвар, билимли ва замонавий ёшлар етишиб чиқади. Ушбу маскан нафақат Термиз давлат педагогика институти, балки бутун Сурхондарё вилояти таълим соҳаси ривожи учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг