«Тошкент яна қор бағрида» — фоторепортаж
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Бугун, 28 январь куни Тошкент шаҳрида яна бир бор қишнинг ҳақиқий қиёфаси намоён бўлди. Тонгда бошланган кучли шамол тушлик вақтига келиб қалин қорга айланди. Натижада пойтахт кўчалари, боғлар ҳамда хиёбонлар оппоқ тусга кирди.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти фотомухбирлари қорли Тошкентнинг ёрқин манзараларини камера объективига муҳрлади.
Қорли манзаралар шаҳар муҳитига ўзига хос гўзаллик бағишлаб, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига унутилмас лаҳзалар улашди. Дарахтлар шохларига қўнган қор қатламлари, пиёдалар йўлаклари ва ўриндиқлардаги оппоқ излар гўзал Тошкентни янада жозибалироқ қилди.
Айни пайтда қор ёғиши транспорт ҳаракатига ҳам муайян таъсир кўрсатмоқда. Шаҳар кўчаларида ҳаракатланаётган автомобиллар ҳамда жамоат транспорти ҳайдовчилари йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланмоқда.
Акмал МУҲАММАДОВ, Юнус БЎРИЕВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг