Икки вилоятда қалбаки пулларни ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди

Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида қалбаки пулларни ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Қибрай тумани, Юқори юз МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.С. 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 3 200 АҚШ долларини фуқаро А.И.га ҳақиқий 1 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.З. ва бошқалар тадбиркор Ш.Н.нинг Бунёдкор МФЙ ҳудудидаги савдо дўконидан харид қилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун қалбаки 100 минг сўмлик купюрани берган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан жами 1,3 млн сўм қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг