Ички ишлар мансабдори сифатида ўзини таништирган адвокат ва унинг шериги ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Call-марказига келиб тушган мурожаат асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир давомида фирибгарликка уриниш ҳолати фош этилди ва икки нафари шахс қўлга олинди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро, аввал фирибгарлик жинояти учун судланган, ўзининг шериги бўлган – пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати билан тил бириктирган. Улардан бири адвокатни гўёки Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментида юқори лавозимда ишловчи мансабдор сифатида таништирган. Улар бу ниқоб орқали жиноят кодекси бўйича ҳукм этилган маҳкумни бошқа жазони ижро этиш муассасасига кўчириш ишларини амалга оширишни ваъда қилган.
Фуқаролардан бирининг мурожаатига кўра, 2024 йилда суд ҳукми билан 8 йил 7 ой озодликдан маҳрум этилган ва ҳозирда Бухоро вилоятидаги 1-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган маҳкумни Тошкент вилоятидаги 7-сонли ЖИЭМга кўчириш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилинган. Талаб қилинган маблағни бериш вақтида мазкур шахслар ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора олишга кўмаклашиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов доирасида уларни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда иш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг