Ҳоланд «Реал Мадрид»га «йўқ» деди

«Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд келажагини Испанияда давом эттиришни режалаштираётгани ҳақида янги хабарлар пайдо бўлди. «Tribuna.com» нашри маълумотига кўра, норвегиялик футболчи Ла Лиганинг икки йирик клуби — «Реал Мадрид» ва «Барселона»дан бирини танлаш борасида қарор қабул қилган.
Манбага кўра, Ҳоланд «Реал» клубининг таклифини рад этган ва бунинг асосий сабаби молиявий эмас, балки спорт нуқтайи назаридан бўлган.
Футболчининг фикрича, «Реал Мадрид» сафида Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе каби юқори даражадаги футболчилар бўлган пайтда у асосий таркибда доимий ўйин амалиётига эга бўлишига ишончи йўқ. Айнан шу сабабли, у яқин келажакда мадридликлар билан шартнома имзолашни истамаяпти. Ҳоланд рақобат кучли бўлган муҳитдан кўра, ўзини тўлиқ кўрсата оладиган клубни танлаш тарафдори.
Шу билан бирга, «Барселона» варианти Эрлинг Ҳоланд учун истиқболли йўналиш сифатида қаралаётгани айтилмоқда. У каталонияликлар сафида ҳужум чизиғининг асосий етакчиларидан бирига айланишни ва клубда ўзининг чинакам салоҳиятини намойиш этишни истайди. «Tribuna.com» манбасига кўра, Ҳоланднинг «Барселона»га эҳтимолий трансфери 2026 йил ёзида амалга ошиши мумкин.
Маълумотларга кўра, «Барселона» президенти Жоан Лапорта футболчини жамоага олиб келишни истамоқда ва бу йўналишда фаол ҳаракатни бошлаган. Шунга қарамасдан бу трансфернинг амалга ошиши учун каталониялик клуб молиявий барқарорликка эришиши ва камида 175 миллион евро миқдоридаги трансфер маблағини тайёрлаши лозим бўлади. Акс ҳолда, «Манчестер Сити» раҳбарияти билан келишувга эришиш қийин бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг