Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги мултимодал йўналишда контейнер ташувлари йўлга қўйилди
“Ўзтемирйўлконтейнер” Ҳиндистоннинг Мундра, Нҳава Шева ва Ченнай портларидан Ўзбекистонга янги мултимодал йўналишда контейнер ташувлари йўлга қўйилди.
Синов тариқасида амалга оширилган ушбу ташувлар Ҳиндистондан Эроннинг Бандар Аббас портига денгиз орқали ҳамда Бандар Аббас портидан Сергели станциясига қадар темирйўл транспортида олиб келинди.
Контейнерлар Бандар Аббас портидан Сарахс станциясига қадар Эрон платформаларида у ердан эса “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли платформаларга қайта юкланган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга етказилади.
20 та 20 футлик контейнердан ташкил топган юк поезди умумий темирйўл узунлиги 2673 км бўлган масофани 20 кунда босиб ўтди. Келгусида ташиш муддатини 15 кунга қисқартириш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг