Ҳафта охирида баъзи жойларда қор ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» 5-8 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 7 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 5-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди,8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 5 декабрда 6-11 даража илиқ, 6-8 декабрда 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 5 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 6-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 6-11 даража илиқ; 6-8 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 5 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 6-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5 декабрда 8-13 даража илиқ, 6-8 декабрда 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 5 декабрда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. 6-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 5-6 ва 8 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 декабрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 6-8 декабрда кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг