Google'дан Apple'гача: Хорижий компаниялар Ўзбекистонга 6 ойда қанча солиқ тўлагани очиқланди

20:16 29 Июль 2024 Иқтисодиёт
330 0

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024 йил январ-июн ойларида 48,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Энг кўп солиқ Meta корпорацияси (Facebook, Instagram, WhatsApp эгаси) томонидан тўланган – 18,4 миллиард сўм.

Тўланган солиқларнинг 95,1 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

  • Meta - 18,4 млрд сўм;
  • Google - 12,9 млрд сўм;
  • Apple - 9,8 млрд сўм;
  • Вооking.com - 1,1 млрд сўм;
  • Аmazon - 949,2 млн сўм;
  • Zoom - 696,6 млн сўм;
  • Netflix - 666 млн сўм
  • Асса - 652,1 млн сўм;
  • Хsolla - 449,3 млн сўм;
  • Adobe - 301,3 млн сўм.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари Ўзбекистонда ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?