Ғазода 300 мингдан ортиқ фаластинликлар сурункали касалликдан азият чекмоқда

13:19 07 Июнь 2025 Дунё
123 0

Ғазодаги 300 мингдан ортиқ фаластинликлар турли сурункали касалликлардан азият чекмоқда, деб хабар берди «Al Jazeera» нашри.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ғазодаги экспертлари ва тиббиёт ходимлари ҳамда хайрия ташкилотлари узоқ вақтдан буён Исроил кучларини Ғазодаги тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасаларини қасддан нишонга олганликда айблаб келади.

Экспертларнинг фикрича, Исроил кучларининг бундай ҳаракатлари Фаластин аҳолиси учун яшаш шароитларини яроқсиз қилишга қасддан уриниш сифатида баҳоланмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пайшанба куни Фаластин соғлиқни сақлаш тизими издан чиққани ҳақидаги баёнотини эълон қилар экан, мамлакатда 300 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари сурункали касалликлардан азият чекаётганини маълум қилган.

Исроил блокадаси туфайли Ғазога келаётган инсонпарварлик ёрдамлари, жумладан, озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ҳамда тиббий буюмлар манзилгача етиб бормасдан чегара пунктларида қолиб кетмоқда. Бу ҳолат мамлакатдаги барча соҳаларга жиддий таъсир ўтказмоқда.

Сўнгги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши давомида камида 54 минг 677 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. 125 минг 530 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?