Фуқароларни ноқонуний йўллар билан «Ҳаж»га юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Иллюстратив фото
4 та ҳудудда фуқароларни ноқонуний йўллар билан «Ҳаж» зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон шаҳрида яшовчи, 1966 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахс алдов йўли билан ўзгаларнинг ишончига кириб, ҳозирда фаолият юритмаётган Андижон шаҳридаги туристик фирма номидан 10 нафар фуқарони «Ҳаж» зиёратига юборишини айтиб, эвазига ҳар бири учун 5 минг АҚШ долларидан жами 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда Қарши шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, 1985 й.т. шахс фирибгарлик йўли билан фуқаронинг ишончига кириб, у ва унинг қариндошини пойтахтдаги танишлари орқали «Ҳаж» зиёратига юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Наманган шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса маҳаллий туристик фирмалардан бирининг менежери 2 нафар фуқарони Саудия Арабистонига «Ҳаж» амалларини адо этиш учун юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ички ишлар органлари томонидан ушланди.
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма ишчиси Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, уни «Ҳаж» зиёратига юбориш эвазига Қўқон шаҳрида 9 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Ҳаж тадбири Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг