Фуқароларга паст фоизда машина олиб беришни ваъда қилиб, 50 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган шахслар ушланди

Фуқароларга паст фоизда машина сотиб олишда ёрдам беришни айтиб, умумий 50,1 миллиард сўм зарар етказган 9 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, бир гуруҳ фуқаролар паст фоизда (6-12%) автомашина сотиб олиш ниятидаги фуқароларга исталган турдаги автомашинани етказиши тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги тарғибот орқали Тошкент шаҳри ва республиканинг турли нуқталарида мижозлар билан дастлаб бўнак (аванс) шартномаларини тузган ҳолда, 120 кун мобайнида автомашина етказилишини ваъда қилиб, шартнома шартларини бажармасдан, фуқаролардан келиб тушган маблағларни ўзлаштириш билан шуғулланиб келганлар.
Улар «Umid avto companies», «Umid Savdo Fayz Invest», «Umid Avto Lizing», «Umid Auto», «Group Of Companies Ual», «Umid Avto-Tashkent», «Orient Auto», «Umid Lizing Tashkent», «Orient Avto-Lizing», «Umid Auto Leasing», «Group Of Orient Auto», «Imkon Auto Xizmati», «Umid Avto Companies», “Busines Orientauto», “Umid Auto Xizmati», «Orient Auto Hamkor», «Imkon Avto Markaz», «Avtovariant», «Ava Orientauto», «Ava Umidavto», «Avto Ijara Hizmati», «Umid Auto Business Toshkent», «Orient Auto Leasing», «Orient Auto Toshkent», «Ilgor Lizing» va «Orient Finans Lizing», «Илгор Лизинг» ва «Ориэнт Финанс Лизинг» каби МЧЖларни ташкил этиб, ушбу фаолият билан шуғулланишган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а,в» бандлари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида 843 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 50,1 млрд сўм зарар аниқланган. Жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда, Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда Махсус тезкор штаб тузилган бўлиб, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ҳар куни соат 09:00дан 21:00га қадар иш олиб бормоқда.
«Суратдаги шахсларнинг жиноий фаолиятидан хабардор бўлган, шунингдек юқоридаги МЧЖларнинг ноқонуний фаолиятидан жабрланган фуқаролардан Тезкор штабга ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг