FT: Украина Европанинг маблағлари ҳисобига АҚШдан 100 млрд долларлик қурол харид қилишга тайёр

Фото: Keystone Press Agency
Financial Timesʼнинг ёзишича, Украина Вашингтондан хавфсизлик кафолатларини олиш мақсадида АҚШ қуролларини 100 миллиард долларлик шартнома асосида харид қилишга тайёр. Мазкур битим Европа мамлакатлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кутилмоқда.
Ҳужжатда Киев қайси турдаги қуролларни олишни режалаштираётгани аниқ кўрсатилмаган. Аммо аввалроқ Украина камида 10 та америкалик Patriot ҳаво мудофаа тизимини сотиб олиш истагини билдирган эди.
Шунингдек, Киев АҚШ билан қиймати 50 миллиард долларга тенг дронлар ишлаб чиқариш бўйича Украина компаниялари иштирокида қўшма лойиҳа амалга оширишга ҳам тайёрлигини маълум қилган.
Украина Россияга Донбасснинг назоратдаги қисмларини бериш ва фронтнинг қолган йўналишларини музлатиб қўйиш ғоясини рад этмоқда. Киевнинг таъкидлашича, Россия уруш даврида етказган зарар учун тўлиқ товон тўлаши шарт. Бу компенсация Ғарб мамлакатларида музлатиб қўйилган қиймати 300 миллиард долларга тенг Россиянинг суверен активлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг