Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Фарғона вилоятида уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қўқон шаҳрида жойлашган уй боғчасида 43 нафар болага тегишли маълумот ва рухсатсиз диний сабоқ бериб келингани аниқланди. Бунда ҳар бир болани ўқитиш эвазига 2024 йилнинг май ойидан буён ойига 450 минг сўмдан ҳақ олинган.
Марғилон шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса Тошлоқтепа МФЙда жойлашган хонадонлардан бирида ҳужра ташкил этилгани аниқланди. Суриштирувларда аниқланишича, 2005 йилда туғилган шахс бошқа бир фуқаронинг уйида республиканинг турли ҳудудларидан бўлган 6 нафар болага диний сабоқ бериб келган.
Шу билан бирга, Марғилон шаҳар Нурафшон МФЙда яшовчи 1974 йилда туғилган шахс ҳам ўз хонадонида ҳужра ташкил этгани фош бўлди. Ушбу шахс ўзининг 2004 йилда туғилган шериги билан биргаликда 5 нафар вояга етмаган болага диний маълумотга эга бўлмай туриб, шу йўналишда сабоқ беришни йўлга қўйишган.
Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахслар ва болаларини ҳужрага топширган ота-оналарни қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг