Фарғонада Одил Аҳмедов футбол академияси филиали иш бошлади

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаларига иқтидорли ўйинчилар етказиб бериш ҳамда «миллионлар ўйини»га мухлислик борасида юртимизда етакчилар сирасига киради.
Айни пайтда истеъдодли ёшларни кашф этиш орқали миллий терма жамоа ҳамда профессонал футбол клубларига муносиб ворисларни тайёрлаш доимий устувор вазифа ҳисобланади. Мамлакатимизда кейинги йилларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, футбол мактаблари ва футбол академияларига иқтидорли футболчиларни саралаб олиш борасида изчил саъй–ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Эзгу ташаббуслар доирасида машҳур футболчи Одил Аҳмедов юртимиз бўйлаб футбол мактабларини ташкил этган. Шу кунларда Фарғона шаҳрида «Одил Аҳмедов футбол академияси»нинг «Odil Junior» Фарғона филиали тантанали равишда ўз фаолиятини бошлади.
— Футбол академиясига 4–12 ёшли болалар танлов асосида саралаб олинади ҳамда машғулотлар таълим муассасамизнинг замонапвий футбол базасида олиб борилади,—дейди Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов.—Бугунги кунда академияга қабул қилинган 50 нафардан зиёд келажагимиз ворислари маҳорат сабоқларига киришган. Машғулотларга энг иқтидорли футбол мутахассислари жалб этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг