Фарғонада ИИБ тиббиёт поликлиникаси тубдан янгиланиб, фойдаланишга топширилди

09:14 10 Декабрь 2025 Жамият
157 0

Фарғона вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси капиталь таъмирланиб, замонавий инфратузилмага эга ҳолда иш бошлади. Мазкур бино қарийб 50 йил олдин қурилган бўлиб, вақт ўтиши билан таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди.

Соҳада хизмат қилаётган ходимлар учун муносиб шароит яратиш мақсадида бино тубдан янгиланди. Таъмирлаш ишлари доирасида қўшимча кутиш зали ва ошхона қурилди, шунингдек, 50 ўринли маърифат зали ташкил этилди.

— Маълумки, фаолият самарадорлигини оширишда соҳа ходимларининг соғлиғи муҳим ўрин тутади, — дейди поликлиника мудири Шерзод Тожалиев. — Айни пайтда ходимларга узлуксиз равишда юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун 77 нафар тажрибали мутахассис фаолият юритмоқда. Янгиланган шароитлар туфайли иш самарадорлиги сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилади.

Поликлиникада ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун барча йўналишларда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилди.

Тантанали очилиш тадбирида тиббиёт бўлими ходимларининг бир гуруҳи намунавий фаолияти учун фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, тиббиёт бўлимига икки дона янги хизмат автомашинаси ҳам топширилди.

Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?