Фаол ҳамкорлик умумий мақсадларга хизмат қилади

Парламент юқори палатаси раҳбари Танзила Нарбаеванинг Женевага ташрифи доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижро этувчи котиби О.Алгаерова, шунингдек Женевадаги БМТ бўлинмаси ва Швейцариядаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Эфиопия Доимий вакили, Элчи З.К.Корчо билан учрашувлари ташкил этилди.
О. Алгаерова: Марказий Осиёда интеграция жараёнлари “авж олишида” Ўзбекистон ўрни беқиёс
ЕИК ижро этувчи котиби Ольга Алгаерова билан учрашувда у Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани билан табриклар экан, бу воқеа Ўзбекистон муваффақиятли ташқи сиёсат олиб бораётганидан, шунингдек, Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтган тўрт йилда мамлакат катта ютуқларга эришганидан далолат беришини таъкидлади.
Сўнгги йилларда Марказий Осиёнинг аҳамияти тобора ортиб бораётгани, Марказий Осиёда интеграция жараёнлари “авж олишида” Ўзбекистон ўрни беқиёс экани таъкидланди. “Ўзбекистоннинг очиқ сиёсати туфайли минтақавий ҳамкорлик ривожланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ шафелигида Транспорт ва коммуникация алоқаларини ривожлантириш бўйича минтақавий марказ ташкил этиш ташаббуси ЕИК мамлакатлари учун муҳим аҳамиятга эга. Мазкур марказни ташкил этишда Комиссия ўз экспертлари билан ёрдам кўрсатишга тайёр”, – деди О. Алгаерова.
ЕИК Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни диққат билан кузатиб бориши ҳамда транспорт ва логистика, уй-жой қурилиши, трансчегаравий сув ресурслари масалалари, халқаро савдо, экология ва атроф муҳит, давлат-хусусий шериклик каби кенг қамровли соҳаларни қамраб оладиган бугунги икки томонлама ҳамкорликни ижобий баҳолаши таъкидланди.
Ольга Алгаерова ўтказилган тадбирларни, жумладан, Экологик сиёсат қўмитасининг 25-сессияси доирасида (Женева, 2019 йил 13-15 ноябрь) Ўзбекистон экологик фаолияти самарадорлиги Учинчи шарҳи тасдиқланганлигини тилга олди.
Уни амалга ошириш доирасида Ўзбекистонга ЕИКнинг “Шаҳарлардаги дарахтлар” ташаббусида ҳудудлардаги шаҳарларда дарахт экиш бўйича фаол иштирок этиш таклиф этилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг “Барқарор ривожланиш учун инновациялар” Миллий шарҳини тайёрлаш бўйича бошланган ҳамкорликдаги ишлар тўғрисида ахборот берилди.
Ўзбекистоннинг ЕИК фаолиятидаги фаол ролини ҳисобга олиб, О. Алгаерова БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури (СПЕКА) Бошқарув қўмитасининг навбатдаги мажлисини ва Иқтисодий форумни 2021 йилнинг кузида Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида Комиссия таклифини маълум қилди.
СПЕКА мақсадли жамғармасини таъсис этиш масаласи ҳам кўтарилди. Унинг ташкил этилиши, О. Алгаерованинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатлари ҳудудида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун зарурдир.
ЕИКнинг ижро этувчи котиби Комиссиянинг “ЕИК минтақасида кўп айланмали иқтисодиётни ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланишни тарғиб қилиш” мавзусида 2021 йил 20-21 апрель кунлари Женевада бўлиб ўтадиган йиллик 69-сессиясида Ўзбекистонни иштирок этишга таклиф қилди. Унинг дастурига ЕИК бўлажак минтақасининг концептуал манзарасини ишлаб чиқиш, иқтисодий интеграция ва ҳамкорлик орқали 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқиш киритилади.
Парламентлараро алоқалар – давлатлараро муносабатларни ривожлантиришга қўшилган ҳисса
Женевадаги БМТ бўлинмаси ва Швейцариядаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Эфиопия Доимий вакили, Элчи Зинебе Корчо Ўзбекистонни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани билан табриклади.
Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Эфиопия томони парламентлараро алоқаларнинг мустаҳкамланиши давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва икки мамлакат халқлари фаровонлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг