Электрон юк хати (е-CMR) тўғрисидаги Баённома Ўзбекистон учун кучга киради

2021 йил 14 январь куни Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг электрон юк хатига (е-CMR) оид 2008 йил 20 февралда Женева шаҳрида имзоланган Қўшимча баённомаси Ўзбекистон Республикаси учун кучга киради.
Ўзбекистон ушбу Баённомага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентабрдаги қарорига мувофиқ қўшилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳужжат электрон алоқа воситаси орқали ташиш шартномасини тузиш тартибини соддалаштириш ва тезлаштиришни, юк хатининг қоғоз шаклидаги нусхаси билан тенг юридик кучга эга бўлган электрон юк хатини жорий этишни назарда тутади. Шу билан бирга, Баённомада иштирок этиш қоғоз шаклидаги ҳужжатлардан фойдаланишни чекламаган ҳолда е-CMRдан фойдаланишга босқичма-босқич ўтишни таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг